Жамият | 01:10 / 28.01.2017
19511
1 дақиқада ўқилади

Британиялик "йўқ жойдан" пул ишлаб олди

Фото: Twitter .com @lincspolice

Линкольншир графлигидан бўлган британиялик Aldi's Lincoln дўконида найранг кўрсатиб, 330 фунт стерлинг "ишлаб олишга" муваффақ бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда

Воқеа 2 январда юз берган, бироқ унинг тафсилотлари эндигина пайдо бўлди. Графлик полициясининг аниқлашича, эркак дўкондаги пештахталардан бирида турган телевизорни олиб, касса олдига борган. У кассирга сотиб олинган маҳсулотни қайтариб бермоқчилигини, бироқ чеки йўқлигини айтган.

Кассир дўкон бошқарувчисини чақиртирган. Бошқарувчи телевизор учун ҳақни қайтариб беришни буюрган. Эркак пулни олгач, дўкондан чиқиб кетган. У ҳозир қидирувга берилган. 

Мавзуга оид