Дизайнерлар келажак смартфонини намойиш этишди
Авваллари смартфонлар бир-биридан катта фарқ қилар эди. Ҳозирда эса, уларнинг барчаси жуда ҳам ўхшаш бўлиб бормоқда. Дизайнерлар Филипп Старк ва Жером Оливье мутлақо ғаройиб Alo келажак смартфонининг концептини тақдим этишди — у биз одатланиб қолган "плитка" кўринишидаги телефонлардан бутунлай фарқ қилади.
Alo – футуристик материаллардан тайёрланган ўзига хос «аждаҳо тиши». Тасвирни у ҳаводан олади, шундай экан анъанавий рангли экрансиз ишлайди. Келажак смартфони овоз орқали бошқарилади ва юзни аниқлай олади.
Alo корпуси эластик бўлиб, ярим шаффоф материалдан тайёрланган. Электрон қисмлар алюминийли ядро ичида жойлашган. Смартфоннинг анъанавий тугмалари йўқ. Матнни ёзишга ҳожат йўқ – шунчаки оғизда айтиб туриш кифоя.
Alo уч ўлчамли голограммаларни ярата олади – бу видео ёки бошқа графикаларни томоша қилишнинг янгича усули. Фойдаланувчилар билан мулоқот (feedback) тебраниш ва ҳарорат ўзгариши ёрдамида амалга ошади. Айтгандек, смартфонга механик зиён кўриш хавф солмайди – юза қисми зарарланишдан сўнг ўз асл ҳолига қайтувчи материалдан яратилади.
Старк концептни серияли ишлаб чиқаришга топширишни мақсад қилган.
Мавзуга оид
22:03 / 14.07.2023
Олинмайдиган батареяларга эга смартфонлар ўтмишда қолиши мумкин
21:03 / 28.06.2022
Nothing Phone 1 шаффоф смартфонининг нархи маълум қилинди
22:34 / 10.01.2022
Honor букланувчи смартфонини тақдим этди
14:36 / 07.09.2021