Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Оскар"га номзоди қўйилган фильм режиссёри Трампнинг янги фармони "қурбони" бўлди
"Коммивояжер" фильми "Оскар"га номзод бўлган эронлик режиссёр Асқар Фарҳодий АҚШ президенти Дональд Трампнинг қатъийлаштирилган миграция сиёсати туфайли мукофотни топшириш маросимига кела олмайди. Бу ҳақида Эрон-Америка кенгаши раҳбари Трита Парсий ўзининг Twitter'ида хабар берди.
"Асқар Фарҳодийнинг "Оскар"да иштирок этиши учун Эрондан АҚШга қўйиб юборилмаслиги тасдиқланди", - деб ёзди у.
Associated Press'нинг маълум қилишича, Американинг кинематография санъати академияси юзага келган вазиятдан ташвишда эканлигини билдирган.
Фарҳодийнинг ўзи ҳозирча бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.
Мавзуга оид
15:24 / 19.03.2026
РФ Таланкиннинг филми юзасидан “Оскар” ташкилий қўмитасига мурожаат қилди
12:45 / 16.03.2026
«Жанг ортидан жанг» ва «Жаноб Ҳеч ким Путинга қарши». «Оскар»нинг барча ғолиблари
09:11 / 16.03.2026
“Жаноб Ҳечким Путинга қарши” филми “Оскар”ни қўлга киритди
13:42 / 10.03.2026