Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истомин Australian open турниридаги муваффақиятлар эвазига АТР рейтингида 37 поғона юқорилади
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Мельбурнда бўлиб ўтган «Улкан Тож» туркумидаги йилнинг дастлабки мусобақаси - Australian open-2017 турниридан сўнг жаҳон рейтингининг кучли юзлигидан жой олган теннисчилар орасида энг катта ўсишга эришди ва 37 поғона юқорилаб, 117-ўриндан 80-поғонага кўтарилди.
Истомин турнирнинг 4-босқичига етиб бориб фақатгина жароҳати сабаб чорак финал остонасида юришини тўхтатган эди. Аммо шунга қарамасдан у дастлаб хорватиялик Иван Додигни, иккинчи босқичда жаҳоннинг иккинчи ракеткаси сербиялик Новак Жоковични, учинчи беллашувда эса испаниялик Пабло Каррено Бустани мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Аммо 4-босқич баҳсида кутилмаганда орттириб олинган жароҳат Истоминга тўлиқ куч билан ўйнаш имконини бермади ва у болгариялик Григор Димитровга имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.
Australian open-2017 турниридаги иштирокидан сўнг Денис Истомин ўз ҳисобига 220 000 АҚШ долларини қўшиб қўйди. Шунингдек, у 180 рейтинг очколарига эга бўлиб, ўз ҳисобидаги очколар сонини 668тага етказди. Натижада Денис 117-ўриндан 80-поғонага кўтарилди.
Бу мавсум давомида Денис Истомин жароҳатидан қутулса, «Улкан тож» туркумидаги навбатдаги турнирлар бўлмиш Roland Garros, Wimbledon ва US Open мусобақаларида ҳам иштирок этиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
21:20 / 06.11.2017
Новак Жокович 10 йил ичида биринчи марта АТР ’нинг юқори ўнталигига кира олмади
11:32 / 02.10.2017
Денис Истомин АТР рейтингида юқорилади
22:02 / 13.02.2017
ATP’нинг янгиланган рейтинги: Истомин яна юқорилади
15:44 / 05.02.2017