«Реал» инглиз клубларига Бенземани таклиф қилди
«Реал» жамоаси президенти Флорентино Перес жамоанинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземадан қутилмоқчи.
Diario Gol хабарига кўра, «қаймоқранглилар» жамоаси ушбу футболчининг хизматларини Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» жамоаларига таклиф этган.
Қайд этилишича, 29 ёшли футболчига «ПСЖ»дан ҳам қизиқиш мавжуд.
Жамоа шу йилнинг ёзида Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олиши кутилмоқда. Бензема эса мавсум давомидаги ўйинларда вазиятларни голга айлантиришда оқсамоқда.
Бундан олдинги хабарларда Перес 2018 йилда «Реал» етакчиси, шу йили 32 ёшни қаршилаётган Криштиану Роналдуни сотиб юбормоқчи экани айтилганди.
Бензема жорий мавсумда жамоаси учун барча турнирлар доирасида 27 учрашув ўтказди ва 8 гол уриб, 4 голга ҳаммуаллифлик қилди.
Transfermarkt.de портали унинг трансфер қийматини 60 млн еврога баҳолаган, футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси муддати 2019 йилга қадар тузилган.
Мавзуга оид
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024
«Арсенал»да яна жиддий рақиб, Ҳусанов «ПСЖ»га қарши, «Челси» «Олд Траффорд»га боради — уикэнд анонси
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024