Жамият | 16:01 / 01.02.2017
7691
1 дақиқада ўқилади

Данияликлар дунёдаги энг кучли шамол турбинасини синовдан ўтказишди

Даниянинг MHI Vestas Offshore Wind компанияси дунёдаги энг йирик шамол турбинасини қуриши ҳақида маълум қилди. У тажрибалар давомида рекорд даражада электр қуввати ишлаб чиқарган. Treehugger’нинг хабар беришича, турбина синовлари 2016 йилнинг 1 январь куни ўтказилган. Ўшанда бир сутка давомида 216 минг кВт*соат электр қуввати ишлаб чиқилган, бу эса мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра 7200та уйни таъминлашга етади.

Турбина баландлиги 150 метр бўлиб, ҳар бир парраги узунлиги 90 метрга тенг. V164 турбинаси 25 йил ишлатишга мўлжалланган бўлиб, конструкциясининг 80 фоизи бу муддат якунига қадар ўзгартирилиши мумкин.

У соатига 15 километр бўлган шамолнинг минимал тезлигида ҳам қувват ишлаб чиқаради, бироқ энг қулай тезлик – соатига 40-90 километрга тенг. Бу эса турбина қўйилиши режалаштирилган Шимолий денгиздаги шароитларга айниқса мос тушади.

Мавзуга оид