Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) айтишига қараганда Ўзбекистон ҳукумати пахта саноатида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини бартараф қилиш бўйича ислоҳотларида ижобий ўзгаришларга эришмоқда. Ўзининг 2016 йил пахта терими мавсумини мустақил мониторингидан кейин бугун чоп этилган ҳисоботида, ХМТ бугунги кунда уюштирилган болалар меҳнатидан фойдаланиш ижтимоий жиҳатдан номаъқул ҳолат ва бу амалиёт босқичма-босқич тугатилди, деган хулосага келди.

“Болалар меҳнатидан фойдаланишнинг номаъқуллигини жамиятнинг барча қатламлари: ҳукумат, ўқитувчилар, мутахассислар, фермерлар, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари эътироф этмоқда. Ўзбекистон уюштирилган болалар меҳнатидан фойдаланишни босқичма-босқич бартараф қилди.” ХМТ Ҳисоботи

ХМТ ҳисоботида таъкидланишича, Ўзбекистон йиллик кенг кўламли пахта йиғим-терими муҳитига таъсир кўрсатаётган мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини камайтириш учун чора-тадбирлар режаларини тадбиқ етишда давом этмоқда. Ҳисобот 2016 йил сентябрь-октябрь йиғим-терим мавсумида ўз ичига 800 дан зиёд баннер, 44 минг реклама афиша, 100 минг брошюра, телевидение, радио ва матн хабарларни олган мамлакат миқёсидаги коммуникация кампанияси туфайли жамоатчиликнинг таъқиқланган меҳнат амалиётларидан хабардорлиги янада ошганлигига ҳам эътибор қаратади.

“Меҳнат амалиётларини такомиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва замонавийлаштириш узоқ муддатли жараён ҳисобланади ва биз Ўзбекистонга қишлоқ хўжалагини одамларга сифатли иш ўринлари таклиф қиладиган юқори даромадли ва муҳим ўсиш манбаига айлантиришда ёрдам беришга содиқлигимизча қоламиз,” деди Лилиа Бурунcиуc, Жаҳон Банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори.

Ўзбекистондаги Жаҳон Банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар меҳнат амалиётларини яхшилаш, механизациялаштиришни кучайтириш ва кам меҳнат талаб қиладиган ва кўпроқ даромад берадиган экин турларини етиштириб қишлоқ хўжалигини диверсификациялаштириш орқали мамлакатга пахта етиштиришдан бошқа соҳаларга ўтиш ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини камайтиришда кўмаклашишга қаратилган.

ХМТ ҳукуматнинг Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишни бартараф қилиш бўйича мажбуриятлари ва чора-тадбирларинининг тадбиқ этилишини мониторинг қилди ва “Жаҳон Банки томонидан қўллаб-қувватланадиган қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларда ҳеч қандай болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмаганлигини”