Жаҳон | 17:50 / 05.02.2017
7701
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда «Толибон»нинг 54 жангариси йўқ қилинди

Афғонистон ҳукумати қўшинлари ўтказган ҳарбий амалиёт натижасида «Толибон» ҳаракатининг 54 нафар жангариси ўлдирилди.

Khaama Press агентлиги мамлакат Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар беришича, ўлдирилган жангарилар орасида «Толибон» етакчиларидан бири ҳам бўлган.

28 январь куни ҳам Афғонистонда махсус амалиёт натижасида радикал ташкилот етакчиларидан бири йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид