Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:17 / 05.02.2017
4033
1 дақиқада ўқилади
АҚШ адлия вазирлиги суднинг иммиграция фармони амал қилишини тўхтатиш қарори устидан шикоят қилди
Фото: EPA/JIM LO SCALZO
АҚШ адлия вазирлиги Сиэтл федерал судининг иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш фармони амал қилишини вақтинчалик тўхтатиш қарори устидан апелляция берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, гап апелляция бериш жараёнининг расман бошланиши ҳақида кетмоқда. Ҳозирча қарор устидан шикоят қилишга ҳеч қандай асос ва далиллар кўрсатилмаган, чунки адлия вазирлиги Вашингтон штати Ғарбий округи судини жараён бошланиши ҳақидагина хабардор қилган.
Аввалроқ Дональд Трамп судьяларнинг бу қарорини бекор қилишга ваъда берганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш