08:58 / 28.09.2017
8593

АҚШ фуқароларига Ливияга кириш тақиқланди

Фото: РИА «Новости»

Ливиянинг шарқида фаолият юритувчи муваққат ҳукумат АҚШ президенти Дональд Трампнинг миграция ҳақидаги фармонига жавобан АҚШ фуқароларига Ливияга киришни тақиқлаб қўйди. 

24 сентябрда Трамп бир қатор давлатлар фуқароларига АҚШга кириш чекланишини маълум қилганди. Венесуэла, Шимолий Корея ва Чад фуқароларига АҚШга кириш 18 октябрдан чекланади. Тақиқланган давлатлар рўйхатида Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали фуқаролари қолганлар. 18 октябрдан чекловлар қатъийлаштирилади. Аввалги рўйхатдан Судан, Ироқ олиб ташланган. 

“Бу жуда хавфли эскалация бўлиб, у жумладан Ливия фуқароларига қарши қаратилган ва уларни қуролли кучларимиз курашаётган террорчилар билан бир қаторга қўяди. Бу ҳолат Ливия муваққат ҳукуматини ягона танлов – акс чора кўриш олдига қўяди”, дейилган ҳукумат сайтида.

Ливияда иккиҳокимлик сақланиб қолмоқда: мамлакат пойтахти Триполи ва шарқида турли ҳукуматлар ҳаракат қилмоқда.

Top