Жаҳон | 14:42 / 05.02.2017
4242
1 дақиқада ўқилади

Анқарада террорчилар билан алоқадорликда гумон қилинган 60 киши қўлга олинди

Фото: Анадолу

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида 5 февраль куни ИШИДга алоқадор шахсларни қўлга олиш бўйича амалиёт ўтказилди.

«Анадолу» агентлиги хабарига кўра, бир вақтнинг ўзида Синжон, Чубук, Енимаҳалле ва Мамак туманларида аксилтеррор амалиёт ўтказилган.

Анкара полицияси бошқармаси ходимлари амалиёт давомида ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 60 кишини қўлга олган, уларнинг аксар қисми хорижликлар.

Қўлга олинган шахслар Анкара полиция бошқармасига етказилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид