15:05 / 06.02.2017
9870

Turkish Airlines рекламасида Морган Фриманни «клонлаштиришди» 

Таниқли америкалик актёр Морган Фриман Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси рекламасида суратга тушди. Ҳолливуд актёри иштирокидаги видео 6 февраль куни Facebook Aviablogger ижтимоий гуруҳида жойлаштирилган.

Лавҳада Фриман самолёт ўриндиғида ўтирган ҳолда томошабинларга мурожаат қилади. У саёҳатни хуш кўрувчиларга Turkish Airlines хизматидан фойдаланишни тавсия қилади.

Шундан сўнг, камера 79 ёшли актёрнинг ҳаво лайнери бортидаги қиёфадошларини кўрсатади. Видеолавҳа сўнггида қорли тоғ ва чўмилиш соҳилида ўтирган Фриманни кўриш мумкин. 

Top