Европанинг энг бадавлат кишилари орасида турли шахслар бор. Уларнинг баъзилари ўз пулларини ўзларидан аввалги авлоддан мерос қилиб олишган, бошқалари эса ўз кучи ва ҳаракати билан юқори чўққиларни забт этган кишилар ҳисобланади. InsiderPro Европанинг энг бадавлат кишилар рўйхатини тақдим этди. Рейтинг Forbes рўйхати асосида тузилган. Унда баъзи мамлакат вакиллари йўқ, чунки у ерларда бу рўйхатга муносиб бадавлат кимсалар топилмади.

 

Руминия. Ион Цириак. 1 миллиард доллар

Руминиянинг энг бадавлат кишиси "Брашовлик бульдозер" номи билан машҳур. Собиқ профессионал теннисчи ва хоккейчи 1989 йилда Руминияда коммунистик режимга чек қўйилгандан сўнг банк, чакана савдо ва суғурта соҳаларига пул "тикиб", бойишга муваффақ бўлган.

 

Монако. Татьяна Казираги. 2,3 миллиард доллар

Пиво империяси меросхўри Та­тья­на Сан­то-До­мин­го — Мо­на­конинг энг бадавлат фуқароси ва Казираги қироллик оиласи аъзоси. У ўз маблағларнинг асосий қисмини марҳум бобосидан мерос қилиб олган. Бобоси 2005 йилда ўзига тегишли Bavaria пиво концернини (Колумбия) бир неча миллиард долларга сотиб юборади. У шаҳзода Ан­дреа Ка­зи­ра­ги Ҳанноверга турмушга чиққан, Андреа - Монако қироллигига номзодлар сафида тўртинчи ўринни эгаллайди.

 

Украина. Ринат Ахметов. 3,5 миллиард доллар

Ринат Ах­ме­тов Донецкда, кончилар оиласида дунёга келган. Бизнесга эса 1990-йилларда қадам қўйган. У 2000-йиллар бошидан Украинанинг энг бадавлат кишиларидан бири ҳисобланган. Унинг "Си­стем Кэпи­тал Ме­недж­мент" гуруҳи кўмир, тоғ-кон, коксокимёвий, металлургия ва қувур саноати, шунингдек электр энергияси, телекоммуникация ва бир қатор бошқа соҳалардаги корхоналарни бирлаштиради. 2014 йилда мамлакат шарқида бошланган уруш Ахметовнинг молиявий аҳволи тахминан уч баробар камайишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, у аввалгидек украиналик бошқа олигархлардан бир неча баробар бадавлат.