Спорт | 16:14 / 08.02.2017
7919
2 дақиқада ўқилади

Агуэро учун талабгор жамоалар узун навбат ҳосил қилмоқда

Италиянинг «Милан» клуби хитойлик инвесторлар қўлига ўтгач, бир қатор оламшумул трансферларни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Corriere Dello Sport нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, клуб хитойликлар қўлига ўтгач, жамоа бош мураббийлигига Роберто Манчини олиб келинади ва у биринчи навбатда «Манчестер Сити»даги ўйинлари орқали яхши таниш бўлган Серхио Агуэрони жамоага келиш учун кўндиради. 

Хабар қилинишича, клуб Агуэродан ташқари «Боруссия» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ортга қайтармоқчи. Ўз вақтида миланликлар сафида тўп суриб, омади келмаган футболчи Германияни тарк этиш ҳақида гапиргач, «Милан» унга харидор бўлиб чиқмоқда.

Хитойлик тадбиркорлар иккала футболчининг ҳар бирига 100 млн. евро тўлашга тайёр эканини билдиришган.

28 ёшли аргентиналик футболчи манчестерликлар жамоаси мураббийлар штаби ҳамда мухлислар танқидига учраган. Бундан ташқари, Габриэл Жезуснинг омадли дебютидан кейин у асосий таркибдан тушиб қолди.

Шу вақтгача ушбу футболчига «Реал», «Челси», «ПСЖ», «Барселона» ва «Ювентус» каби гранд жамоалардан қизиқиш мавжудлиги хабар қилинганди.

«Манчестер Сити» Агуэрони сотади

Агуэро кетиш тараддудида. У октябрдаёқ бошқа жамоа билан музокара бошлаган

Агуэро учун яна бир жиддий даъвогар пайдо бўлди

Европа грандлари Агуэро учун рақобат бошлади: Испанияда яна бир даъвогар

Мавзуга оид