Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда “ечилган” пуллар
СВОЖЖДЛКҚ департаментининг Ўртачирчиқ туман бўлимига келиб тушган ариза асосида ўтказилган тадбирда аниқланишича, эр-хотин Мирза ва Анора Суюновлар (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамда Гулруҳ Ўринова валюта “операцияси” бўйича “бизнес” қилишни мақсад қиладилар, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Улар юртимизда фаолият олиб бораётган бир нечта банклардан аввал ўзларининг номига, сўнгра яна 11 нафар фуқаронинг номига “Visa-Электрон” халқаро тўлов пластик карточкалари очиб, ҳар бирига 2 минг АҚШ долларидан пул тушириб олишга эришадилар. Кейин эса бу пулларни турли хорижий давлатларда нақдлаштириб, республикамиз ҳудудига олиб кириб, қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланадилар.
Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, бу шахслар Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди ва тегишли жазога тортилди.
Мавзуга оид
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
21:30 / 29.12.2025
2025 йил ўзбек сўми учун қандай ўтди?
19:17 / 07.12.2025