Фан-техника | 15:08 / 09.02.2017
6226
2 дақиқада ўқилади

Pinterest сурат бўйича объектни қидириш сервисини намойиш қилди

Pinterest ижтимоий тармоғи Lens тажриба сервисини намойиш этди, у компьютер ёрдамида реал дунё предметлари суратларини ёдда сақлаб қолиб, кейин ўз базасидан уларнинг аналогларини излайди. The Verge шу ҳақида маълумот берди. 

Манбада Lens мусиқий трекларни таний оладиган машҳур Shazam сервисига қиёсланган. Pinterest функцияси компьютер технологиялари орқали суратдаги таом, мебель ва бошқа объектларни танишда ёрдам беради, кейин эса ижтимоий тармоқ базасидан шунга ўхшаш предметларни қидириб топади.

Pinterest ҳаммуассиси Эван Шарп сервиснинг, масалан, анорни таний олиши, ижтимоий тармоқда эса анорли кекс ва сэндвичлар, шунингдек мевани тозалашга оид тавсиялар акс этишини айтди. 

Компания шунингдек Shop the Look функциясини тақдим этди, у суратдаги предметларни эслаб қолиб, уларни қўлга киритиш имконини беради. Бу CB2, Macy's, Target, Neiman Marcus ва Wayfair каби брендларда иш беради. 

Мавзуга оид