Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда кучли портлаш рўй берди, кўплаб қурбонлар бор
Фото: Tolo News
Афғонистоннинг Ҳилмонд вилоятида худкуш-террорчи томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 11 инсон ҳалок бўлди, 21 нафар киши жароҳатланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маҳаллий ҳукуматга асосан хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, портлаш Лашкаргоҳ шаҳрида маҳаллий вақт билан 14.00да (Тошкент вақти билан 14.30) юз берган. Худкуш-террорчи махсус хизмат қўриқчилар отряди ёнида портловчи моддалар билан тўлдирилган машинани портлатган.
Гувоҳлардан бирининг хабар беришича, махсус хизмат машиналарига ҳам зарар етган.
Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
10:15 / 17.04.2026