10 февралда Канаданинг марказий қисмида самолёт фалокатга учради. Бу ҳақда CBC телерадиокомпанияси хабар берди.
Воқеа Виннипег шаҳридан жануби-ғарб томон 45 км узоқликда жойлашган Бранкилд аҳоли пунктида содир бўлган.
Воқеа жойига Канаданинг транспортдаги хавфсизлик бошқармаси терговчилари юборилганлар. Бошқармада самолётнинг ўлчами ва жабрланганлар борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.















