Спорт | 11:00 / 11.02.2017
40224
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек боксчиси Африка чемпионини нокаутга учратди

Сингапурдаги профессионал бокс кечаси доирасида Ўзбекистондан бўлган спортчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз рақибини нокаутга учратди.

Ўзбек боксчиси ўзининг ўнинчи жангини Танзания рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Идд Пиаларига қарши ўтказди. Идд профессионал фаолиятини 2009 йилда бошлаган бўлиб, боксчи ўтган йилда Universal Boxing Organization (UBO) йўналиши бўйича Африка чемпиони камарини қўлга киритди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, танзаниялик боксчи кучли зарбага эга.

Сингапурдаги жанг 12 раунд этиб белгиланганди. Унда ўзбекистонлик боксчи рақибидан кучлироқ бўлиб чиқди. Қудратилло учинчи раундда Африка чемпионига кучли зарба бериб, уни нокаутга учратди.

Мавзуга оид