Жаҳон | 15:22 / 12.02.2017
25539
1 дақиқада ўқилади

Россия КХДРнинг ракета учиришига муносабат билдирди

Россия Федерация кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачев маълум қилдики, КХДР БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларига риоя этмоғи лозим. Бу ҳақда РИА Новости агентлигида хабар берилган.

Унинг аниқлик киритишича, КХДР янги баллистик ракеталар ишлаб чиқармаслиги, ядровий синовлар ўтказмаслиги ва бошқа иғволи ҳаракатлар содир этмаслиги керак.

«Россиянинг позицияси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 30 ноябрь куни ядровий синовлар муносабати билан КХДРга нисбатан янги чеклов чораларини кўриш бўйича қабул қилинган 2321-рақамли резолюцияга мувофиқдир: «КХДР ҳеч қандай баллистик ракеталар ҳамда ядровий синовлар ўтказмаслиги ва бошқа иғвогарона ҳаракатларни амалга оширмаслиги керак», — деган сенатор.

Бундан олдинроқ, Пентагондагилар КХДР учирган ракета ўрта масофали баллистик ракета бўлгани ва бундай синовлар Шимолий Америкага таҳдид солмаслигини маълум қилганди.

Мавзуга оид