Самарқандда 8 киши ўлимига сабаб бўлган фожиа юзасидан расмий ахборот берилди
Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Тоз қишлоғидаги хонадонлардан бирида 6 февраль куни бахтсиз ҳодиса рўй бериши оқибатида 8 киши ҳалок бўлган.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибидаги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник И.Ф.Амониллаев «Кун.уз» сайтининг шу ҳодиса юзасидан сўровига жавобан ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, Қўшработ тумани, «Тоз» маҳалласида яшовчи Нурниёзов Абдуалимнинг уйида ёнғин содир бўлган.
«2017 йилнинг 6 февраль куни Қўшработ тумани «Тоз» маҳалласида яшовчи фуқаро, 1963 йилда туғилган Нурниёзов Абдуалимнинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида уйнинг 30 кв.м майдондаги томи, шифти ва қисман уй жиҳозлари зарарланган», дейилган маълумотномада.
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган уйда, ёнғин етиб келмаган хонадан 8 кишининг жасади топилган.
Айни вақтда содир бўлган ёнғин ва одамларнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун Суд-тиббий экспертиза бюросига ва Тошкент шаҳрида жойлашган Х.Сулаймонова номидаги Суд-тиббий экспертизасига ҳамда вилоят СЭС бошқармасига далилий ашёлар юборилган.
«Экспертизаларнинг берилган хулосаларига кўра сабаблар аниқланади», дейилган маълумотномада.
Сайт ходими билан суҳбатлашган манбанинг айтишича, оила аъзолари ўлимига ёнғин тўғридан-тўғри сабаб эмас, жасадларда куйиш аломатлари йўқ.
«Марҳумлар ёки бўғилиш, ёки заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган бўлиши мумкин», дейди у.
Воқеа рўй берганидан 1 ҳафта ўтиб ҳам тафсилотлар номаълум бўлиб қолмоқда.
Бундан олдинроқ турли манбалар ҳодисага газ баллони портлаши сабаб бўлгани, оила аъзолари газдан заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатганди.
Мавзуга оид
10:09 / 15.07.2022
Самарқандда бокал билан уриб ҳамширанинг бошини ёрган боғча мудираси ишдан бўшатилди
09:34 / 14.07.2022
Самарқандда боғча мудираси методистнинг бошини кружка билан уриб ёрди
21:29 / 02.03.2021
Қўшработда СЭС биносини қуриш ва таъмирлашда талон-торожлик фош этилди
19:23 / 13.11.2020