Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда боғча мудираси методистнинг бошини кружка билан уриб ёрди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ходимлар бир-бирини "кружка" билан уриб, бошини ёргани ҳақида видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 июль куни Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг мудираси Ч.А. ҳамда шу муассаса методисти Э.Г. ўртасидаги келишмовчилик натижасида жанжал юзага келган.
Вилоят ИИБ ахборотида айтилишича, ўзаро жанжал давомида Ч.А. Э.Г.нинг боши қисмига бокал билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Расмий хабар матнига кўра, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
22:40 / 27.09.2025
Заҳарланган мингта мурғак ва дунёда йўқ АЭС — ҳафта дайжести
15:15 / 27.09.2025