Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парагвайда Венесуэланинг ўнлаб тонна пуллари мусодара қилинди
Фото: Getty Images
Парагвай полицияси 13 февраль куни Венесуэла Марказий банкининг камида 25 тонна купюрасини мусодара қилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилининг маълум қилишича, пуллар Бразилия билан чегарадош Сальтос-дель-Гуайра шаҳридаги уйлардан бирига яширилган бўлган.
Турли номиналдаги купюралар йирик қопларга солинган бўлиб, қуроллар билан савдо қилувчига тегишли экани тахмин қилинаётган уйда сақланган, деб хабар қилади Венесуэланинг Panorama портали.
Ҳозирча, терговчилар Парагвайдаги хусусий уйлардан бирида бу миқдорда Венесуэла боливарининг қандай пайдо бўлишига доир фикрлари йўқ.
"Бу пулларга Венесуэлада ёки доллар харид қилинган, ёхуд қоғозларининг сифати сабабли сохта доллар ишлаб чиқарилишида фойдаланилган", — дейди Парагвай полицияси вакили.
Мавзуга оид
11:48 / 19.03.2026
Мадуронинг сафдоши Венесуэла Мудофаа вазирлигини бошқаришдан четлатилди
11:56 / 15.03.2026
Кубада энергетик инқироз: намойишчилар Компартия офисига ҳужум қилди
13:01 / 07.03.2026
АҚШ ва Венесуэла дипломатик муносабатларни тикламоқда
14:19 / 27.02.2026