«Тошкент-Аэро» ИБКда очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Давлат божхона қўмитаси Тошкент авиация транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда ҳаво йўллари орқали товарларни олиб ўтаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун очиқ мулоқот ташкил этди. У «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.уз мухбири хабар қилди.
Унда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, кенг жамаотчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилди.
Тадбирни очар экан, “Тошкент-Аэро” ИБК бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати полковниги Мирсолиҳ Миробидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.
Тадбирда Тошкент авиация транспорт прокурори Икром Наримов сўзга чиқиб, мазкур Дастур иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этишга хизмат қилишини урғулади.
Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони билан тадбиркорларга божхона соҳасида жорий қилинаётган янги қулайликлар ва енгилликлар ҳамда божхона органларига юкланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Мавзуга оид
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024
Божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:33 / 29.08.2024