Жаҳон | 14:39 / 16.02.2017
8296
1 дақиқада ўқилади

АҚШда таълим вазирлигини ёпишмоқчи

Америкалик конгрессмен Томас Мэсси конгрессга таълим вазирлигини ёпиш тўғрисидаги ташаббусни кўриб чиқиш учун тақдим этди. Бу ҳақда RT хабар тарқатди.

Қонун лойиҳасини еттита республикачи-конгрессмен қўллаб-қувватлади. Уларнинг фикрича, АҚШдаги амалда бўлган таълим тизими самарасиз экани, бюрократия ва бюджет маблағларининг ҳаддан ташқари кўп сарфланишини кўрсатиб берган.

Ушбу лойиҳа конгресс ва АҚШ президенти томонидан маъқулланса, вазирлик 2018 йилнинг 31 декабрь кунига қадар ёпилади.

Аввалроқ АҚШ таълим вазири этиб Бетси Девос тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид