Аввал хабар берганимиздек, Kun.uz ижодий жамоаси Андижон вилоятида бўлиб, у ердаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-марифий ҳаёт, спорт, одамлар турмуш тарзи билан яқиндан танишди.

Жумладан, ижодий жамоа фуқароларнинг махсус таклифига асосан вилоятнинг Жалақудуқ туманида бўлди. Ушбу туманнинг умумий майдони 37 минг гектар бўлиб, шундан 17 минг гектари экин ерлари ҳисобланади. Мазкур туманда 178 минг фуқаро истиқомат қилади. Аҳоли, асосан, қишлоқ хўжалиги соҳаларида хизмат кўрсатади ва чорвачилик билан ҳам шуғулланади. Жалақудуқ туманида умумий ҳисобда олтита қўшма корхона фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, туманда 383та нақд пул топширадиган ва 1700та умумий субъект мавжуд.

Ички йўллар ҳолати: муаммо, ечим, жараён...

Туманга бориб, кўздан кечирган илк жойимиз Қатортол ҚФЙ, “Катта полвон” МФЙда жойлашган Кичик полвон кўчаси бўлди. Бизга туман ҳокими Шуҳрат Қамчиев, туман мутасаддилари ва вилоят ҳокимлигининг бир неча нафар вакиллари ҳамроҳлик қилишди. Ушбу манзилда истиқомат қилувчи фуқаро маҳалланинг ички кўчалари жуда ҳам аянчли аҳволда эканлиги, шу сабабли ҳам кексалар, боғча ёки мактабга бораётган болалар жуда қийналишаётганини айтиб, мурожаат қилган эди. Манзилга етиб бориб гувоҳ бўлдик-ки, муаммо ҳақиқатан ҳам мавжуд ва ҳатто жуда оғир. Вазиятга янада ойдинлик киритиш мақсадида маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлашдик.

Одамлар суҳбат давомида йўл муаммоси, шунингдек, кам таъминланган оилаларга газ баллонлари етказиб беришда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида сўз юритишди. Бу билан йўлнинг таъмирланиши ва аҳолини газ баллонлари билан таъминлайдиган мутасаддиларнинг камчилиги кўриниб қолди.

Фуқаролар томонидан айтилаётган шикоятларни эшитган ҳоким, шу ернинг ўзида мавжуд барча муаммоларни бир неча кун ичида бартараф этишга ваъда берди. Бунга кўра, лой ва таъмирталаб кўчаларга шағал тўкиладиган, бунинг учун машиналар ёқилғисига кетадиган харажат учун