Тишлар саломатлигининг бош омили аниқланди
АҚШнинг Бостон университети соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсат масалалари бўйича эксперти Бренда Ҳилтон оғиз бўшлиғи саломатлигига таъсир қилувчи бош омилни маълум қилди. Бу ҳақда Фанни ривожлантиришга кўмаклашиш Америка ассоциацияси хабар қилмоқда.
Мутахассиснинг фикрича, инсон оғиз бўшлиғининг гигиенасида унинг атрофидаги кишилар, — оиласи ва дўстлари муҳим ўрин тутади. Буни шундай изоҳлаш мумкинки, шахс ўз оиласи билан тозалик ва таомларга бўлган умумий қизиқишларини баҳам кўради.
Бу масалан, дўстлар даврасида шакарли ичимликларни истеъмол қилиш ёки тишни кунига камида 2 марта тозалашга одатланиш кабилардир.
Олим 200 нафардан ортиқ аёл иштирокида сўроқ ўтказиб, шундай хулосага келган.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024