Спорт | 11:42 / 21.02.2017
5415
2 дақиқада ўқилади

«Арсенал» кетма-кет тўртинчи марта Англия кубоги чорак финалига чиқди

«Арсенал» клуби Англия кубогининг 1/8 финалида бешинчи дивизион жамоаси «Саттон Юнайтед» устидан ғалаба қозонди. Саттондаги «Боро Спортс Граунд» стадионида кечган баҳс 0:2 ҳисобида якунланди.

Лондонликлар биринчи бўлимда Лукас Переснинг голи эвазига олдинга чиқиб олди,  иккинчи бўлимда Тео Уолкотт меҳмонлар ғалабасини янада мустаҳкамлади - 2:0.

«Арсенал» Англия кубоги чорак финалига чиқди ҳамда бешинчи дивизионнинг яна бир клуби - «Линкольн Сити» билан учрашади. Баҳс 11 март куни бўлиб ўтади.

Қайд этиш керакки, Арсен Венгер шогирдлари кетма-кет тўртинчи марта турнир чорак финалига йўл олмоқда.

Англия кубоги, 1/8 финал

Саттон Юнайтед – Арсенал 0:2 (0:1)
Голлар: 
Перес (26), Уолкотт (55).

Саттон Юнайтед: Уорнер, Даунер, Бекуит (Спенс, 70), Коллинз, Аманква, Бэйли, Мэй (Хадсон-Одои, 71), Истмонд, Гомис, Дикон, Биаму (Фитчетт, 82).
Арсенал: Оспина, Габриэл, Мустафи, Ҳолдинг, Монреаль, Эн-Ненни (Окслейд-Чемберлен, 46), Чака, Рен-Аделейд (Мэйтленд-Найлз, 74), Уолкотт, Перес, Ивоби (Санчес, 74).
Огоҳлантиришлар: Чака (24), Рен-Аделейд (40).

Мавзуга оид