Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram Android'да жиҳозлаш мавзуларини ўзгартиришни жорий қилди
Android'даги Telegram мессенжери десктоп версияси кетидан жиҳозлаш мавзуларини қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Бу ҳақида компания блогида хабар берилди.

Мавзуни алмаштириш учун «Settings»га кириш ва у ерда «Themes» менюсини топиш лозим. Шунингдек ўрнатилган таҳрир ёрдамида мустақил равишда мавзулар яратиш мумкин. Бундан ташқари, фойдаланувчилар жиҳозлари @TelegramThemes чатида чоп этилади, энг яхшилари эса @Themes каналига келиб тушади.

Telegram'да таъкидланишича, мессенжер аудиториясининг 85 фоизи Android фойдаланувчиларидан иборат. iOS'дан кирувчи гаджет эгаларига эга компания вакиллари мавзулар жорий қилинишини икки ҳафтача пойлашни маслаҳат беришди.
Мавзуга оид
18:47 / 29.06.2026
ВКонтакте, ФСБ ва Telegram. Павел Дуровнинг ҳаёт йўли
20:41 / 22.06.2026
Етакчи Android брендлари 7 дюйм экранли смартфонни тайёрламоқда
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026