Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиянинг энг бадавлат 4 кишиси 100 миллион аҳолидан кўпроқ маблағга эга эканлиги маълум бўлди
Индонезиянинг тенгсизлик ҳақидаги ҳисоботида қайд этилишича, унинг энг бадавлат тўрт кишиси мамлакатдаги энг ночор 100 миллион аҳолидан кўпроқ маблағга эга. Бу ҳақида DailySabah'да хабар берилди.
Пайшанба куни чоп этилган маърузага кўра, 250 миллиондан ортиқ аҳолига эга Индонезия дунёдаги энг адолатсиз тенгсизлик кўрсаткичлари қайд этилган мамлакатлар орасида олтинчи поғонани эгаллайди. Осиёда фақат Таиланднинг тенгсизлик кўрсаткичлари ёмонроқ.
Ҳисоботда мамлакатдаги бундай вазиятда "бозор фундаментализми" айбланган.
Манбада таъкидланишича, ҳукумат бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут масаласини ҳал қилмас экан, ижтимоий беқарорлик ошиб бораверади.
Президент Жоко "Жокоши" Видодонинг сўзларига кўра, тенгсизликни қисқартириш унинг ҳукумати олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026