Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР БМТ санкцияларига чап бериш усулларини қўлламоқда
Шимолий Корея халқаро санкциялардан хорижий компаниялар тармоғи воситасида қутулиб қолмоқда. Бу ҳақда БМТ ҳисоботи билан танишиб чиққан Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
КХДР БМТнинг жиддий санкциялари остида. Ушбу жазо чоралари ядро қуроли ва баллистик ракеталар ишлаб чиқишга жиддий тўсиқ бўлиши керак. Аммо, Шимолий Корея санкцияларни қисман айланиб ўтишнинг уддасидан чиқаётгани хусусидаги миш-мишлардан сўнг, БМТ ўз суриштирув ишларини ўтказди.
«Айрим шахслар ва банклар санкцияларга қарамай фаолиятини давом эттирмоқда. Улар пуллар, одамлар ва маҳсулотлар айланишидан яхши хабардор кишилар ёрдамидан фойдаланишмоқда», — дейилади ташкилот ҳисоботида.
Хусусан, БМТ КХДРнинг Эритреяга ҳарбий алоқа воситаларини қаййўсинда сотишини мисол келтиради. Сўнгги бор Африка давлатига етказиб берилган 45 яшик дала рациялари ва бутловчи қисмлари Малайзияда КХДР билан алоқаси бўлган компания томонидан ишлаб чиқилган.
Шу билан бирга, халқаро ташкилот БМТга аъзо барча мамлакатлар ҳукуматларини шимолий кореялик дипломатларга нисбатан эҳтиёткорроқ муносабатда бўлишга чақирган.
Мавзуга оид
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026