Жаҳон | 15:56 / 26.02.2017
8052
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон шарқида хусусий вертолёт йўқолди

Шарқий Қозоғистонда ғойиб бўлган вертолёт қутқарувчилар томонидан қидирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов маълум қилди.

С-341 русумли, хусусий шахсга тегишли бўлган вертолёт Уржар туманининг Кожа қишлоғидан 25 февраль куни кечқурун парвоз қилган, у Аягоз туманидаги Акшатау қишлоғига ёқилғи тўлдириб олиш учун қўниши белгиланганди. Гувоҳлар вертолёт Айгиз қишлоғи устидан учиб ўтганини кўришган. Бироқ вертолёт белгиланган манзилга етиб бормаган ва учувчи ҳам алоқага чиқмаган.

Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакилининг маълумотига кўра, Айгиз ва Акшатау қишлоқлари орасидаги масофа 100 километрга яқин, қидирув ишларида 4та техника, 29 нафар қутқарувчи иштирок этмоқда.

Йўқолган вертолёт бортида 3 киши — 2 йўловчи ва учувчи бўлган.

Мавзуга оид