Жамият | 08:46 / 27.02.2017
3293
1 дақиқада ўқилади
Британия парламентининг энг кекса аъзоси вафот этди
Буюк Британия парламенти қуйи палатасининг энг кекса аъзоси Жеральд Кауфман 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда марҳум оиласининг расмий вакили 26 февраль кечки пайт маълум қилди.
Кауфман парламентда 1970 йилдан бери Шимоли-ғарбий Англиядан лейбористлар аъзоси бўлиб келган. 2015 йилда қуйи палатанинг энг кекса депутати деб топилганди.
"У ҳаёт ва сиёсатни яхши кўрарди. Мен уни қўмсаб қоламан ", деб айтган лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин. Корбин Кауфманни "нодир шахс" деб атади.