Жаҳон | 16:57 / 27.02.2017
7884
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси Дамашқ атрофини жангарилардан тозалашга киришди

© AP Photo

Сурия армияси жангчилари пойтахт Дамашқ шаҳри атрофидаги ҳудудда жойлашган Кабун кварталида ҳарбий амалиёт бошлади. Бу ҳақда "Ал-Маядин" телеканали хабар тарқатган.

Икки ҳафта муқаддам Сурия армияси бош қўмондонлиги буйруғи билан Кабунга варақалар ташланган, жангарилардан қуролларни топшириб, таслим бўлиш сўралганди. Акс ҳолда, ҳукумат қўшинлари ҳарбий юриш бошланишидан огоҳлантирилганди.

Дамашқдан шарқдаги бу ҳудуд айни вақтда "Аҳрор аш-Шом" ва "Жабҳот ан-Нусра" жангарилари назоратида ҳисобланади.

Мавзуга оид