10:00 / 28.02.2017
7858

Ақл бовар қилмас натижа: YouTube’да видео кўриш миқдори бир кунда миллиард соатга етди

YouTube компаниясининг технология масалалари бўйича вице-президенти Кристос Гудроу видеохостинг фойдаланувчилар ҳар куни миллиард соат онлайн-видеоларни томоша қилишаётганини хабар қилди.

«Биз фаолиятимиздаги муҳим босқичга эришдик – бутун дунёдаги инсонлар эндиликда YouTube’да ҳар куни видеони миллиард соат кўришмоқда!», — дея Губроунинг сўзларини келтиради YouTube расмий блоги.

Унинг сўзларига кўра, агарда ҳар бир фойдаланувчи YouTube’да миллиард соат видео кўрганида, бунинг учун унга 100 минг йил керак бўларди.

Аввалроқ YouTube фойдаланувчиларга мобил қурилмалардан жонли трансляцияларни амалга ошириш имконини тақдим этгани ҳақида хабар бергандик.

Top