Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда 14 ёшли автомобиль ўғриси ушланди
Қирғизистонда автомобиль ўғирлашда гумон қилиниб 14 ёшли ўспирин қўлга олинди. У қонуний вакиллар кузатувида милиция ҳудудий бўлинмасига олиб келинган. Бу ҳақда республика ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унинг маълумотларга кўра, Ўш вилояти ички ишлар бўлимига Қорасув тумани Янгиариқ қишлоғининг 26 ёшли фуқароси мурожаат қилган. У Ўш шаҳри кўчасида қолдирган Nissan Primera автомашинаси ўғирланганини маълум қилган.
Бундан ташқари, бишкеклик 28 ёшли Т. К. Subaru Legacy автомобилини Тўқмоқдаги автоювиш жойида қолдирганини, қайтганида машинасини топа олмаганини айтиб ариза топширган. Оператив-қидирув ишларида 24 ёшли Н.Н ҳам қўлга олинган.
Ҳозирда иккала гумонланувчи, аниқланган автомобиллар ва материаллар тергов органларига топширилган.
Мавзуга оид
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026