Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси «Барселона»нинг трансфер ишларига аралашишда давом этмоқда
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб жамоага мавсум бошида олиб келинган Пако Алькасер сотиб юборилишини кутмоқда. Бу ҳақда Don Balon хабар тарқатди.
Испаниялик ёш футболчи 2016 йилнинг ёзида тахминан 30 млн. евро эвазига Каталонияга олиб келинганди. «Барса» мураббийлар штабининг фикрича, у Луис Суаресга рақобатчи бўлиши керак эди, бироқ 23 ёшли футболчи кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Испания чемпионатининг жорий мавсумида футболчи 11 учрашувда 1та гол кирита олди холос.
«Барселона» янги ҳужумчи олиш бўйича Мессининг истакларини эшитишга тайёрлигини билдирган ва жамоа савиясига мос бўлган бошқа футболчини жамоага олиб келишни мўлжаллаб турибди. Шунингдек, Месси ҳозирда «Валенсия»да ижара асосида тўп сураётган Мунир Эл-Ҳаддодийни жамоага қайтарилишини истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Месси «Барселона» Жереми Матьё, Лука Динь ва Андре Гомешни кўришни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026