Жаҳон | 08:01 / 01.03.2017
23904
1 дақиқада ўқилади

Трамп Обаманинг яна бир қонунини бекор қилди

Фото:Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президент Барак Обаманинг "Тоза сув тўғрисида"ги қонунини бекор қилиш фармонига имзо чекди. Мазкур қонун нафақат республикачилар, балки Америка қишлоқ хўжалиги вакиллари томонидан бир неча йиллар давомида кескин танқид қилинади. Трампнинг ушбу қарори ҳақида Оқ уй хабар қилмоқда. 

"Биз мамлакатимизни озод қилишни хоҳлаймиз ва бу жуда экологик йўл билан ҳал этилади", — дея ишонтирган Трамп фармонни имзолаш чоғида. Унинг қайд этишича, фармон миллионлаб иш ўринларини барпо этишга ёрдам беради. 

Обама қонуни мамлакатдаги барча сув захиралари, ҳатто дарёларнинг қуриб қолган ирмоқлари, ботқоқлик каби ҳудудларни ҳам АҚШ атроф-муҳит агентлиги назоратига топширишни кўзда тутар эди. 

Америка матбуоти Обама қонунининг бекор қилинишини, Трампнинг аввалги маъмурият экологик ташббусларига қарши юришининг дебочаси деб баҳоламоқда. 

Мавзуга оид