Жамият | 09:52 / 02.03.2017
8583
2 дақиқада ўқилади

Вулқон лавасида нон тайёрланишини кўрганмисиз?

Исландия – ноодатий ўлка бўлиб, у ерда ҳаммаси гўё ўзга сайёрадан олиб келингандек. Бу мамлакатда ҳаттоки оддий нонни ҳам ноодатий технология бўйича тайёрлашади. Масалан, новвой Сигги Рафн Хильмарссон уни яқин атрофда жойлашган вулқонларнинг лавасида, оиласида авлоддан-авлодга ўтиб келинадиган тайёрлаш услуби ёрдамида пиширади.

Сизга лавада нон “ёпиш” учун ун, шакар, дрожа, туз ва сут талаб этилади.

Буларнинг барчаси аралаштирилади, қопқоқли идишга жойлаштирилади. Асосийси, нон яхшилаб пишиши учун кичик бўшлиқ қолдириш керак.

Идишни иссиқ тупроққа 40 сантиметрлик чуқурликка кўмиб қўямиз.

Сизнинг ўрнингизга қолган барчасини вулқон амалга оширади. Бу ҳудудда тупроқ ҳарорати юз даражага етиши мумкин.

Бир кундан сўнг тайёр нонни қазиб оламиз.

У ўз шаклидан осонлик билан олинади.

Оддий нондан фарқли равишда у умуман бошқа таркибий тузилишга эга.

Хильмарссон ушбу ноодатий нонни ўз оиласи, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда сайёҳлар билан бўлишмоқда.

Мавзуга оид