Жамият | 12:09 / 04.03.2017
31825
1 дақиқада ўқилади

Одамлар бор, ҳайвон ундан яхшидир: ит 9 ёшли болани қотил онанинг чангалидан қутқариб қолди

Австралиянинг Жанубий Уэльс штатида питбуль зотидаги ит 9 ёшли болани даҳшатли ўлимдан қутқариб қолди. The Sun нашрининг маълум қилишича, болани унинг ўз онаси чўктириб юбормоқчи бўлган.

Одамлардан кўра раҳмлироқ чиққан ит фарзандини чўктираётган аёлга ташланиб, уни тишлай бошлаган. 27 ёшли аёл шундан кейин фарзандини тинч қўйишга мажбур бўлган. Бироқ кейин аниқланишича, бераҳм она "ўз жирканч режасининг ярмини амалга оширишга муваффақ бўлган экан": у 5 ёшли кичик фарзандини чўктириб юборишга "улгурган". 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари аёлни ҳибсга олган, иккинчи боланинг жасади эса дарёда аниқланган.

Мавзуга оид