Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг Туркманистонга ташрифи арафасида Тошкентдаги кўчага туркман шоири номи берилди
Тошкент шаҳридаги Амир Темур майдонини Оҳангарон йўли билан боғлайдиган Тараққиёт кўчаси эндиликда туркман шоири Махтумқули номи билан аталади. «Газета.uz» нашри Тошкент шаҳри ҳокимиятига асосланиб берган хабарга кўра, кўча қайтадан номланган.

Маълум қилинишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши шаҳарда Махтумқули номини абадийлаштириш таклифини 1 март куни тасдиқлаганди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон пойтахтининг Миробод ва Яшнобод туманларидан ўтган кўча номи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида ўзгартирилди. Ўзбекистон президенти 6-7 март кунлари Туркманистонда бўлади.
Мавзуга оид
19:47 / 29.01.2025
Тошкентда КҲАЙдан Махтумқули кўчасига тушиш йўли очилди
07:21 / 26.04.2024
Махтумқули кўчасида Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ юз берди
21:49 / 19.02.2024
Туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланади
07:18 / 10.10.2022