Жаҳон | 09:45 / 05.03.2017
7797
1 дақиқада ўқилади

Абэнинг ваколат муддати 9 йилга узайтирилди

Фото: Reuters

Япония Либерал-демократик партия съездида партия уставига ўзгартиришлар киритиш ҳамда партия етакчиси ваколатини узайтириш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар тарқатган.

5 март куни Токиода ўтказилган ЛДП съездида ҳукуматдаги партиянинг раҳбари ваколатини 3 йиллик 2 муддатдан 3 муддатга, яъни 9 йилга узайтиришга келишилган.

Шу тариқа, ЛДП ўз етакчиси Синдзо Абэнинг 2021 йилгача ҳукумат тепасида қолишини таъминламоқчи. Унинг муҳлати 2018 йилда тугаши белгиланган.

2018 йил кузида партия раислиги учун сайлов ўтказилади ва унда Абэ ўз номзодини қўйиш кутилмоқда.

Абэ 2012 йилда ўз партияси Демократик партия устидан умумий сайловларда ишончли ғалабага эришганидан сўнг Япония бош вазирига айланганди. 

Мавзуга оид