Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг Обама томонидан унинг телефони тинглангани ҳақидаги гаплари инкор қилинди
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг матбуот котиби АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп 2016 йилдаги президентлик сайловлари олдидан унинг телефони тинглангани ҳақидаги гапларига изоҳ берди.
"На президент Обама, на Оқ уйдаги бирор амалдор АҚШнинг бирор бир фуқароси ортидан кузатув олиб боришга буйруқ бермаган. Бунинг акси ҳақидаги исталган тахмин ёлғондир" деб ёзди Обаманинг вакили Кевин Льюис твиттерда.
Льюис, шунингдек, Обама маъмурияти АҚШ адлия вазирлиги олиб борган мустақил терговларга ҳеч қачон аралашмаганини таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ Трамп Барак Обама президентлик сайловлари олдидан унинг телефонини тинглашга буйруқ берганини айтганди.
Мавзуга оид
17:09 / 02.07.2026
Гаджетлар танангизни сиз сезмаган усулларда ўзгартирмоқда. Бунинг олдини олиш мумкин
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
08:33 / 07.05.2026