Жаҳон | 09:18 / 06.03.2017
5918
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореянинг ракета синовлари уч давлат вакиллари томонидан муҳокама қилинди

Фото: AP

Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида 6 март куни АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Жанубий Корея ташқи ишлар ва савдо вазири Юн Бён Се билан уч томонлама телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали маълум қилди.

Маълум қилинишича, томонлар 6 март куни Шимолий Корея томонидан амалга оширилган ракета синовларини муҳокама қилишган. Айни вақтда бу ҳақда бошқа маълумот келтирилмаган.  

Шимолий Корея 6 март эрталаб ғарбий соҳилларидан Япон денгизи томон 4 та ракета учирган. Япония ҳукумати маълумотларига кўра, ракеталар 1000 км га яқин масофани учиб ўтган ва улардан учтаси Япониянинг денгиздаги иқтисодий ҳудудига тушган. Токио Пхеньяннинг бу ҳаракатларидан кескин норозилик билдириб, дипломатик каналлар орқали Шимолий Кореяга норозилик нотаси жўнатган.

Мавзуга оид