Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи марта қарийб 50 сўмга ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 7 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 7 мартдан АҚШ доллар курси 47,95 сўмга ортади ва 3 452,30 сўмни ташкил этади. Ўтган икки ҳафтадан буён доллар қиймати қарийб 50 сўмга қимматлашгани хабар қилинмоқда.
Евронинг қиймати 43,93 сўмга ошиб 3 650,09 сўмга ва рубль 0,63 сўмга арзонлашиб 58,60 сўмга етади.
1 АҚШ доллари 3452,30
1 ЕВРО 3650,09
1 Россия рубли 58,60
1 Англия фунт стерлинги 4240,46
10 Япония иенаси 303,31
1 Исландия кронаси 32,40
10 Жанубий Корея вони 29,84
1 Қувайт динори 11303,09
100 Ливан фунти 229,33
1 Малайзия ринггити 775,80
1 Норвегия кронаси 409,40
1 Хитой юани 500,75
1 Сингапур доллари 2446,19
1 Швеция кронаси 384,42
1 Швейцария франки 3423,89
1 БАА дирҳами 939,94
1 Миср фунти 211,80
1 Дания кронаси 492,48
1 Австралия доллари 2613,05
1 Туркия лираси 929,19
1 СДР 4648,32
1 Канада доллари 2577,12
1 Украина гривнаси 127,30
1 Польша злотийси 850,74
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Мавзуга оид
21:33 / 29.10.2024
Олтинга қизиқишнинг ошаётгани доллар доминантлигига соя солади — FT
19:36 / 24.10.2024
Қозондаги саммитда БРИКСнинг рамзий купюраси кўрсатилди. У рамзийлигича қоладими?
11:30 / 17.10.2024
Тошкентда 3 минг доллар эвазига банкдан 100 минг доллар олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
20:35 / 14.10.2024