Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда қидирувдаги ҳавфли жиноятчилардан бири шкаф ортидан топилди
Буюк Британия полицияси ўта ҳавфли жиноятчи деб саналган ва энг кўп қидирилган шахсни топишга муваффақ бўлди. Тинтув вақтида жиноятчи шкаф орқасига яшириниб олгани маълум бўлди.
Исми ва фамилияси ошкор этилмаётган жиноятчи Словакияда "бир нечта жиддий жинсий зўравонликни содир этганликда" шубҳа остига олиниб, халқаро миқёсда қидирувда бўлган. У Словакияда жавобгарликдан қочиб, Англиянинг Брадфорд шаҳрида яшириниб юрган.
Маҳаллий полициячилар суриштирувлар давомида жиноятчи беркиниши мумкин бўлган 4 та манзилни кузатувга олган. Фақатгина охирги манзилда улар жиноятчини ҳибсга олишга муваффақ бўлишган. Эндиликда, полиция мазкур шахс ўз юртига депортация қилиниши ва ўша ерда жавобгарликка тортилишини ошкор этмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026