Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Обаманинг яна бир қарорини "даҳшатли" деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп Барак Обамани Гуантанамо турмасидан юздан кўпроқ экстремистларни озод қилгани учун танқид қилди. Трампнинг айтишича, бу маҳбуслар яна жанг майдонларига қайтишган. Бу ҳақда Трамп твиттерда маълум қилди.
"Обама маъмурияти томонидан Гуантанамодан озод қилинган 122 нафар тажовузкор маҳбус яна жанг майдонларига қайтган. Яна бир даҳшатли қарор", деб ёзган Трамп.
6 март куни АҚШ мудофаа вазирлигининг расмий вакили, ҳарбий-денгиз кучлари капитани Жефф Дэвис 2 март куни америкалик ҳарбийлар томонидан Ямандаги нишонларга зарба берилган вақтда "Арабистон яриморолидаги Ал-Қоида" террорчилик гуруҳининг жангариси, Муҳаммад Тахар каби маълум бўлган Ёсир ал-Силмий ўлдирилганини маълум қилди. Пентагон вакилининг айтишича, бу жангари 2002-2009 йилларда АҚШнинг Гуантанамо ҳарбий базасидаги турмада сақланган, сўнгра озод қилиниб, Яманга депортация қилинган.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026