Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Ўзбекистон—Хитой қўшма корхонасида. «Бундай корхоналарни кўпайтиришимиз керак»
Президент Бухоро вилоятига ташрифи давомида аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган бир қанча лойиҳалар билан танишмоқда.
ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбари Бухоро шаҳридаги «Бухоро бриллиант силк» Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида бўлди.
2010 йилда ташкил этилган, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхонада пилла қайта ишланиб, турли ўлчам, кўриниш ва рангдаги матолар тайёрланмоқда. Бунда буюртмачи таклифи ва бозор талаби асосида иш тутилмоқда.
Ҳозир бу ерда «Баҳор», «Ёмғир», «Юлдузлар» каби ўнлаб кўринишдаги матолар ишлаб чиқарилмоқда. Матога босилган гулларнинг ўзига хослиги шундаки, уларнинг ранги ўчмайди, сув ва қуёш нурига чидамли.
Ипак матолар экологик тоза, ҳар қандай иқлимга мос. Маҳсулот буюртма асосида Фарғона, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги харидорларга етказиб берилмоқда. Тайёр маҳсулотни экспорт қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Айни пайтда «Бухоро бриллиант силк» қўшма корхонасининг ипак толалари хорижда харидоргир ҳисобланади. Ўтган йили корхонанинг Эрон, Вьетнам, Туркия, Ҳиндистонга қилган экспорт ҳажми қарийб 2,5 миллион долларга тенг бўлди.
Президент корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.
«Бундай корхоналарни кўпайтиришимиз керак», деган президент.
У бу корхоналар учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш лозимлигини қайд этган.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026