Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шварценеггер сенатор бўлмоқчи
Ҳолливудлик актёр, Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер келажакда АҚШ юқори палатасига ўз номзодини қўйиши мумкин, деб хабар бермоқда Politico.
Нашрнинг Калифорнияда Республикачилар партияси билан алоқадор бўлган манбалари маълумотига кўра, Шварценеггер 2018 йилда бу ишни амалга ошириши мумкин.
Шварценеггер ҳар доим республикачилар тарафдори бўлиб келганига қарамай, сенатор лавозимига мустақил номзод сифатида даъвогарлик қилиши мумкин.
Манбалардан бирининг таъкидлашича, Шварценеггер АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сиёсий курсига қарама-қарши бўлган дастурни таклиф этиши эҳтимоли бор.
Актёрнинг расмий вакили Даниэла Кетчелл эса “Биз бу мақсадга эришиш учун барча вариантларни кўриб чиқамиз” дея маълум қилди.
Мавзуга оид
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
11:45 / 22.04.2026
Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди
23:12 / 21.04.2026