Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия парламенти биринчи турда президентни сайлай олмади
Венгрия парламенти овоз беришларнинг биринчи турида мамлакат президентини сайлай олмади. Бу ҳақда парламент раҳбари Ласло Кёверга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар берган.
Маълум қилинишича, номзодлардан ҳеч бири зарур овозларни (умумий овозларнинг учдан икки қисми) қўлга кирита олмаган ва энди иккинчи тур ўтказилади.
Амалдаги президент, 2012 йилдан буён давлатни бошқараётган Янош Адер биринчи турда 175 овоздан 131тасига эга чиққан. Унга овозларнинг учдан икки қисмига эга бўлиш учун атиги 2та овоз етишмади. Мухолифлар номзоди Ласло Майтени ҳамда бош вазир Виктор Орбан эса жами 44та овозга эга бўлган.
Агентлик маълумотига кўра, Венгрия президентлиги учун сайловнинг иккинчи турида бошқа номзодлардан кўпроқ овоз йиққан номзод ғолиб бўлади. Адернинг сайланиши деярли аниқ бўлган, у ҳукумат раҳбари Виктор Орбаннинг тарафдори ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026